Тошкент Ботаника боғида олмахонлар шу қадар кўпайдики, энди фотосуратчилар ҳам — худди «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф каби — уларни бемалол фотоҳикоя қаҳрамонларига айлантиряпти. Қизиғи, олмахонлар Ўзбекистонга хос тур эмас, уларнинг кўпайиши эса «яшаш шароитларининг яхшиланиши» билан боғлиқ.
Ботаника боғлари катта, кўп ва молиявий бақувват бўлиши, уларни нафақат давлат, балки ҳомийлар ҳам қўллаши керак. Айни вақтда, улар велосипед училадиган парк эмас, балки шаҳарликларни табиатга яқинлаштирувчи яшил мактабдир, деб ҳисоблайди хориждаги табиатсевар ўзбекистонликлар.
Қачонлардир дунёдаги энг яхши боғлардан бири бўлган Тошкент ботаника боғи бугун мунтазам «ободонлаштириш» ва оммавий тадбирлар ҳужумига учрамоқда. «Газета.uz» боғнинг собиқ дендрологи ва жонкуяр боғбон билан ботаника боғларининг мақсади, ижтимоий аҳамияти ва уларни молиялаштириш ҳақида суҳбатлашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг